АсосийShou-biznes

Ўзбекистонда янги "Куйла, ёшлигим" лойиҳаси амалга оширилади

Лойиҳа якунида финал гала-концерти ташкиллаштирилади. Унда барча иштирокчилар ўзбек эстрада юлдузлари билан биргаликда қўшиқлар ижро этади ва ғолиблар эълон қилинади. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

Лойиҳа Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбекнаво” ЭБ ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилади.

Иштирокчиларни саралаб олиш 3 босқичда бўлиб ўтиши белгиланган. Лойиҳанинг биринчи саралаш босқичи республиканинг барча худудларида 5 февралдан 11 мартга қадар ўтказилади. Шу мақсадда, худудларга мутахассислардан ташкил топган гуруҳлар республиканинг барча худудларига сафар уюштиради ва ҳар бир вилоятдан  5-8 нафар иштирокчини саралаб олади. Саралаб олинган ёшлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган иккинчи саралаш босқичида иштирок этиш имконига эга бўлади.

Иккинчи босқич якунида ҳакамлар ҳайъати 15 нафар энг қобилиятли ижрочиларни танлаб олади ва уларга 6 ҳафта мобайнида актёрлик маҳорати, вокал ва рақс дарслари ўтилади. Шунингдек, ҳар ҳафта ҳисобот концертлари ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар