АсосийShou-biznes

“Angish Fashion show” - гўзаллик ва замонавийлик уйғунлигида

Гўзаллик, яратувчанлик дунёни ўзгартиришга қодир. Гўзалликни севувчилар эса унинг яратувчиларини ҳам қадрлайдилар. Кеча, 21 январь куни пойтахтимиздаги “Osiyo Grand” ресторанида “Art Expo Servis” компанияси томонидан ташкиллаштирилган “Angish Fashion Show Tashkent - 2015” модалар намойишига ҳам мода дунёсининг ихлосандлари, таниқли дизайнерлар, халқаро ташкилотлар вакиллари жам бўлишди.

Модалар кўргазмасида исроиллик дизайнер Сасоон Кедем, франциялик таниқли дизайнер Давид Винцент Камуглио, грузиялик модельер-дезайнер Мариам Китесешвили томонидан яратилган либослар намойиш этилди.

Подиумда нафақат жаҳоннинг таниқли дизайнерлари либослари, балки  ҳамюртларимиз дизайнерлар Элдор Аҳмедов, Khafiz Khan, GUKA, Камолиддин Беҳзод номидаги рассомлик ва дизайн институти талабалари, “Ўзбекенгилсаноат” ДАК “Шарқ либослари маркази”нинг миллий ва замонавий либослари ҳам намойиш этилди.

Исроил, Грузия, Франция мамлакатларининг Ўзбекистондаги элчилари, БМТ ҳамда қатор халқаро дипломатик корпус вакилларида Ўзбекистонлик дизайнерларнинг миллий ва замонавий матолар уйғунлигида яратган ишлари катта қизиқиш уйғотди. Айниқса дизайнер Элдор Аҳмедовнинг Сурхондарё-Қашқадарё йўналишида яратган коллекцияси олқишларга сабаб бўлди. 

    Бошқа янгиликлар