АсосийJamiyat

“Uzbekistan Airways”нинг чипта нархлари нега қимматлиги очиқланди

'“Uzbekistan Airways”нинг чипта нархлари нега қимматлиги очиқланди'ning rasmi

Транспорт вазирлигининг вакиллари авиачипталар нархи нега қимматлигига, қўшни давлатлар каби нархларни арзонлаштириш учун қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида журналистларнинг саволларига жавоб берди. Бу ҳақда матбуот анжуманида иштирок этган Ўз А мухбири хабар бермоқда. 

Улуғбек Бектошев,  Транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи:

– Авиачипталар нархининг 30-40 фоизи керосин билан боғлиқ. Бизда у етарлича бўлмагани учун хориждан қиммат нархларда сотиб олинади. Чет элдан келган самолётларга керосиннинг бир тоннаси бир минг икки юз доллардан сотилар эди. Бугунги кунда янги тизимга кўра “Uzbekistan Airways” компанияси ўзи учун керосинни сотиб олмоқда. Чет эл авиакомпаниялари учун эса янги нарх белгиланди, 890 доллар атрофида. Бу хорижликлар учун маъқул бўлмоқда.

Ҳозирда 11 та халқаро аэропортда шароитлар яратилган. “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти керосинни импорт қилиб сотмоқда.

Шунингдек анжуманда авиачипталарни арзонлаштириш учун Ҳаво кодексига ўзгартириш киритиш ҳақида ҳам эслаб ўтилди. Юки бўлмаган ва овқатланмайдиган йўловчилар учун 20 фоиз паст нарх шакллантириш мумкин бўлар экан.

    Бошқа янгиликлар