1

Ўзбекистонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси амалга оширилади

ЖАМИЯТ 23.01.2015, 09:00
Ўзбекистонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги “Муҳофаза” республика бирлашмаси томонидан “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу лойиҳа доирасида бутун мамлакат бўйича замонавий ҳимоя ва хавфсизлик тизимлари жорий қилинади. Бу ҳақда “Муҳофаза” республика бирлашмаси бошлиғи полковник Тоҳириддин Нажимовга асосланиб, kun.uz маълумот берди.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил июнида қабул қилинган “Ўзбекистон миллий ахборот-коммуникатив тизимини ривожлантириш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган чора-тадбирлар доирасида амалга оширилмоқда. Жумладан, марказлаштирилган назорат тизими, “Муҳофаза” республика бирлашмаси бўлинмалари техник муҳофаза пунктлари алоқа тизимини яратиш режалаштирилмоқда.
Техник қўриқлаш тизимини ислоҳ қилиш уч босқичда амалга оширилиши кутилмоқда. Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларини қамраб олувчи дастлабки босқич 2015 йилнинг биринчи чорагида якунига етади. 2016 йил охиригача тизим бутун республика бўйича ишга тушади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1