Тошкеннт вилоятида руҳий касал бўлган шахс одам ўлдиргани аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Келтирилишича, 2019 йил 25 ноябрь куни соат 00:30ларда Қуйичирчиқ тумани Улуғвол кўчасида руҳий касал, 1989 йилда туғилган С.Н. бегона хонадонга адашиб кириб қолади.
Натижада хонадон эгаси, 1965 йилда туғилган М.Ю. билан жанжаллашиб, уни ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан шу куни С.Н.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда у ушланган.