АсосийJamiyat

Cамарқандда Тожикистон фуқароси ухлаб қолиш оқибатида автомобиль бошқарувини йўқотиб вафот этди

'Cамарқандда Тожикистон фуқароси ухлаб қолиш оқибатида автомобиль бошқарувини йўқотиб вафот этди'ning rasmi

2019 йилнинг 24 ноябрь куни тахминан соат 20:00 ларда ҳайдовчи Тожикистон Республикаси фуқароси 27 ёшли Э.Н. бошқарувидаги «ОПEЛ» русумли автомашинасида Бухоро-Самарқанд йўналишида «Бухоро-Самарқанд» М-37 автомобиль йўлининг 141 км.да ҳаракатланиб кетаётган вақтида ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи Э.Н. ҳодиса жойида вафот этган, автомашина йўловчиси 28 ёшли У.Қ. турли тан жароҳатлари билан Пахтачи туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 24 ноябрь куни Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

    Бошқа янгиликлар