Расман: Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

СПОРТ 27.11.2019, 08:10
Теглар: Ҳабиб Нурмагомедов, UFC
Расман: Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

 

Енгил (-70,3 кг) вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов (28-0, 18 KO) 2020 йил 18 апрел куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири спортчининг менежери Али Абдулазизга таяниб хабар берган.

Абдулазиз маълумотларига кўра, Нурмагомедов Фергюсонга қарши жангга шартномани имзолади. “Чемпион Тони Фергюсонга (25-3, 20 KO) қарши жангга келишувини имзолади. Бургут 18 апрелда Бруклинга қўнади. Бу барчаси мухлислар учун”, деб ёзган спортчининг менежери ва шартноманинг суратини илова қилган.

Бироқ, таъкидланишича, Фергюсон ҳозирча жангга шартномани имзоламаган, бироқ унинг томони Бруклинда мусобақа ўтказилишига қизиқиш билдирмоқда.

Бу Фергюсон ва Нурмагомедов ўртасида жанг ташкиллаштиришга 5-уринишдир. Икки спортчи дастлаб 2015 йил декабрда учрашиши керак эди, бироқ Хабиб жароҳати туфайли жанг ўтказа олмаган. Шундан кейин жанг 2016 йил апрелга кўчирилган, бироқ бу сафар америкалик соғлиғидаги муаммолар сабабли октагонга чиқа олмаган. 2017 йилда эса Нурмагомедов вазн ташлашда юзага келган муаммолар сабабли шифохонага тушган, 2018 йилда Фергюсон тиззасидан жароҳат олиб, яна жангга чиқа олмаган.

Шарҳлар

Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов UFC'даги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

29.08.2021, 07:58

Ўзбекистонлик УФC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-7) Тошкент вақти билан 29-август тонгида УФC Вегас 35 мусобақасида навбатдаги жангини ўтказди.Муродовга AҚШ вакили Жералд Миршерт (33-14) рақиб бўлди....
Нурмагомедов UFCга қайтиши мумкинлигини айтди. Қачонки...

17.01.2021, 10:35

UFCраҳбари Дана Уайт ва Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги музокарлар натижасида спортчи октагонга қайтиши мумкин дея хабар бермоқда Риа Новости.“Ҳабиб UFCда нимага эришиши керак бўлган бўлса, барчасига...
Афсонавий жангчи Ҳабиб Нурмагомедов иштирокидаги матбуот анжумани қандай ўтди?

01.12.2020, 21:30

Аввалроқ, Россиялик аралаш кураш жангчиси, УФС чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов  Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик.Шундан сўнг, бугун UFC бўйича мутлақ жаҳон чемпиони, таниқли жангчи россиялик...
«Енгил вазннинг навбатдаги қироли» – Ҳабиб Нурмагомедов

02.11.2020, 22:46

UFC бўйича енгил вазн тоифасидаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедов Ислом Махачевнинг истиқболлари ҳақида гапирди.У Instagram’даги Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпионати ҳақидаги хабарга изоҳ берди.Нурмагомедов Махачев ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1