Дунёнинг энг кекса вакили Қорақалпоғистонда яшайди

ЖАМИЯТ 23.01.2015, 14:28
Дунёнинг энг кекса вакили Қорақалпоғистонда яшайди

Инсоният яралибдики, урмбоқийлик орзуси билан яшайди. Дунёнинг энг машҳур ҳакиму табиблари ҳам лоақал узоқ умр кўриш сирлари устида бош қотиришган.

2013 йилда “Гиннеснинг рекордлар китоби” япониялик 116 ёшли қария Дзироэмон Кимурони дунёнинг энг кекса кишиси сифатида қайд этган эди. Шуниндек, турли ахборот манбаларида сайёрамизнинг энг тўнғич вакили сифатида грузиялик Антиса Хвичева, даниялик Кристиан Мортенсенни, япониялик Миса Окавани, америкалик Гертруд Уиверни, Сюзанна Мушатт Жонсни, италиялик Эмма Морано Мартинуццини кўрсатишади.

Бироқ, мамлакатимизда истиқомат қиладиган Тўти Юсуповадан улардан анча-мунча кўйлакни кўпроқ йиртган. Бироқ, нега у дунёнинг энг ёши улуғ кишиси сифатида расман эътироф этилмаган? Бюу савол мени анчадан бери ўйлантирарди.

Қорақапоғистонга хизмат сафарига отланарканман, албатта бу табаррук онахонни зиёрат қилишни дилимга туккандим. Албатта бу ҳақда мақоламиз сўнгида тўхталамиз.

                   Мамлакатимизнинг шимолий дарвозаси

Ниҳоят, бир ярим соатлик парвоздан сўнг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Airbus A320 русумли муҳташам ҳаво кемаси Нукус халқаро аэропортига келиб қўнди.

Ушбу аэропортни бежиз мамлакатимзининг шимолий дарвозаси дейишмайди. Истиқлол йилларида бу иншоот мутлақо янгича қиёфа касб этди. Янги аэровокзал, учиш қўниш йўлаклари барпо этилди. Аэропорт замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди.

Бу ерда турли русумдаги ҳаво кемаларида Москва, Тошкент, Андижон сингари шаҳарларга парвозлар амалга оширилади. Аэропортда йўловчилар учун барча шарт-шаротилар муҳаё қилинган.

         Мана,  Нукус шаҳри кўчалари бўйлаб кетиб боярпмиз. Замонавий бинолар, обод маканлар, маданий-маиший муассалаар, барча шаҳар ва туманларини боғлаб турувчи йўлларнинг равон ва ободлигини кўриб кўзингиз қувнайди.

Қорақалпоғистонда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ерда жами 1 минг 57 та саноат корхонаси, шу жумладан 24 та йирик корхона, 1 минг 33 та кичик тадбиркорлар фаолият кўрсатмоқда. Учта корхонада импорт ўрнини босадиган маҳаллий  маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уйлар қаторига ўтган йилда яна 550 таси қўшилди. 2009 йилдан буён Оролбўйида бунёд этилаётган бу замонавий турар-жойлар сони 1 минг 700 тадан ортди. 2014 йилда 627 та ана шундай уйлар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Майли бу борада кейинги мақолаларимизда батафсил тўхталамиз. Энди мақоламиз бошида тилга олинган мавзуга қайттсак

                                      Кексалари эъзоз топган юрт

Мамлакатимизда ҳам аҳоли фарвонлигини яхшилаш, ёши улуғ инсонларни ардоқлашга катта эътибор қаратилмоқда. 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилингани ҳам ана шундай эътибор натижаси бўлди.

Рақамларга мурожаат қилсак, халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда  73,5 ёшга, етди. Айни пайтда юртимизда  8 минг 700 нафар 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яшамоқда. Ҳар йили ана шундай нуронийларимизга Юртбошимизнинг фармонига мувофқи “Шуҳрат” медали топширилмоқда.

         Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бугунги кунда ана шундай табаррук нуронийлар кўп, Улардан бири тўрткўллик онахон  Тўти мом Юсупова бу йил 135 ёшни қарши оладилар. Биз бу табаррук онахонни зиёрат қилиш мақсадида у истиқомат қиладиган “Кўҳна Тўрткўл” овулига йўл олдик. Туман марказидан унча олис бўлмаган бу овул бошқа ҳудудлардан деярдли фарқ қилмайди. Бироқ, бу кичкина қишлоқда сайёрамизнинг 7 миллиарддан ортиқ аҳолининг барчасидан ёши улуғроқ онахон яшайди.

                            “Тирик тарих” билан юзма-юз

Момо яшайдиган уй эшиги олдида бизнинг унинг кенжа набираси, 52 ёшли Ҳосилбой ака Тожибоев қарши олди. У бизни ичкарига буваси ўтирган ҳужрага бошлади.

Мана, дунёнинг энг кекса онахони! Салом бериб остона ҳатладик. Ҳосилбой ака бувисининг қулоғига энгашиб:

-Сизни кўргани Тошкентдан мухбирлар келишди, - деди. Момо бошини кўтариб бизга ўгирилди. Унинг ишораси билан момонинг қаватидан жой олдик. У ҳар биримиз билан биттама- битта сўрашиб чиқди.

-Яхши келдингларми, болаларим? Йўлларда қийналиб қолмадингларми? Бола-чақаларинг чопқиллаб юришибдими?

-Раҳмат, онахон, ўзингиз тузукмисиз? Соғлиғингиз жойидами?

-Худога шукур, умрдан берган экан, яшаб юрибмиз. Лекин барибир соғлиқ аввалгидек эмас. Баъзан у ер-бу ерим оғриб туради. Шу невара-чевараларимга раҳмат. Ҳолимдан хабар олиб туришади. Хизматимни қилишади. Барака топишсин.

Қорақалпоғистонда неварани  ахтиқ, эварани човлиқ, чеварани ёвлиқ, чеваранинг боласини ётлиқ (бегона) дейишади. Ҳосилбой аканинг айтишича, Тўти момо ўзининг еттинчи авлодини ҳам кўрган. Невара-чевара ва эвараларининг сон-саноғини ҳеч ким санаб саноғига етмайди. Унинг авлодлари юртимизнинг турли ҳудудларида, ҳатто қўшни юртларда ҳам яшашади.

                            “Гиннесга даъвогар эмасмиз!”

Момонинг уйига маҳаллий ва хорижий журналистлар, мамлакатимиз ва дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар келиб туришади. У ҳақида жуда кўп мақолалар ёзилган, фильмлар суратга олинган. Бироқ, негадир унинг номига “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилмагани бизни ажаблантирди.

         -Момонгиз дунёнинг энг ёши кекса фуқароси номини олишга тўла маънода ҳақли. Нега бунинг учун ҳаракат қилмагансиз? Балки “Гиннеснинг рекордлар китоби” таҳририятига мурожаат қилиш керакдир? – сўрадик Ҳосилбой акадан.

         -Бу ҳақда кўпчилик маслаҳат берди, - дейди Ҳосилбой ака. – Шундай момомизнинг борлиги – бизнинг бахтимиз. Шунинг ўзи учун беҳисоб шукур қилсак, арзийди. Момомга ҳам, бизга ҳам бундай  шон-шуҳратнинг кераги йўқ.

         Тўти момо яқин-яқингача бошқаларнинг кўмагисиз юра оларди. Аммо, ҳозир уни кенжа невараси Ҳосилбой ака опичлаб юради.

         -Невара-чевараларимга минг раҳмат, шулар кунимга яраяпти, - дейди Тўти момо.

         -Узоқ умр кўришнинг сири нимада? – сўраймиз момодан.

         -Меҳнатда, - дейди момо. – Умр бўйи меҳнат қилдик. Эркаклар билан тенгма-тенг кетмон чопдим. Кунига 20 сотих ерни бир ўзим ағдарган пайтларим бўлди. Халқимиз бошига тушган кўп кунларни кўрдим. Уйидан эскича  китоб чиққанларни ушлаб кетган пайтлар бўлди. Қишлоғимиздан урушга кетганларнинг ярми қайтмади. Шун кунларга етиб келганимизга шукур.  Юртимиз тинч бўлсин, элимиз омон бўлсин, - дейди Тўти момо.

         Момони уринтириб қўймаслик учун у билан суҳбатни қисқа қилдик. Тўти момо сингари кексалик гаштини суриш ҳар биримизга насиб этса қанийди...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1