1

60 га яқин ҳарбий либосли орган ва ташкилот раҳбарлари полигонда саф тортди (фото)

ЖАМИЯТ 27.11.2019, 13:40
Теглар: полигон, ҳарбий
60 га яқин ҳарбий либосли орган ва ташкилот раҳбарлари полигонда саф тортди (фото)

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари таркиби билан йиғинлар ўтказиш тўғрисида”ги қарорига, шунингдек 2019 йил 15 ноябрдаги Фармойишига асосан ноябрь ва декабрь ойларида икки босқичли йиғин ўтказилиши режалаштирилган. 

Шу муносабат билан “Чирчиқ” полигони базасида ташкил этилган йиғиннинг биринчи босқичида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари таркиби саф тортди. 

Йиғиннинг очилиш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов сўз олиб, ўтган йилги вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан ташкил этилган йиғин юқори савияда ўтказилгани, провардида ўтган вақт мобайнида ҳамкорликда самарали иш олиб борилгани хусусида сўзларкан, жорий йилги йиғин машғулотлари давомида ҳам кўзланган умумманфаатларга эришилишига ишонч билдирди, бу йўлда йиғин иштирокчиларига муваффақият тилади.

Шундан сўнг, йиғин машғулотлари қатнашчилари кун тартибига биноан миллий армиямиздаги энг замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғлар билан танишди.

Армия ва халқ якдиллиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг яқиндан олиб борадиган ҳамкорлиги, ҳарбий қурилиш ва миллий армиямизни кун сайин ислоҳ қилиш, мамлакатимизнинг мудофаа саноатини янада юксалтиришга хизмат қилиши кўзда тутилган мазкур йиғин давомида мансабдор шахслар уч кун мобайнида белгиланган режа бўйича миллий армиямиз куч-қудратига оид билим ва кўникмаларини оширадилар.

Йиғин машғулотларини юксак савияда ўтказиш учун “Чирчиқ” полигони базасида барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин машғулотлари 30 ноябрга қадар давом этади. 

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва 

оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

ДТМ имтиёз қўлланмаган ҳарбий тавсияномалилар бўйича яна бир бор расмий баёнот берди

03.10.2020, 15:43

Ҳарбий тавсиянома тасдиқланмаслигига сабаб «ноль» эмасДастлаб нима учун базага «ноль» сақланмаслигига тўхталсак, дастурлашда маълумотлар турига қараб базага сақланади. Бутун сондан иборат маълумотлар одатда «инт» типида...
Ўзбекистон ҳарбийлари AҚШда “Энг яхши жангчи”танловининг ғолиби бўлди

16.12.2019, 18:41

Ўзбекистон Mудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари AҚШ ҳарбий хизматчилари (Mиссисипи, AҚШ) ўртасида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган“Энг яхши жангчи” ҳарбий танловида иштирок этиб, ўз тоифаларида 1-ўринни қўлга киритишди.  Бу...
Ўзбекистондаги энг катта полигонда артиллериячилар шартли душман ҳужумига қарши курашди

13.12.2019, 17:54

Мудофаа вазирлигига қарашли “Каттақўрғон” округ дала-ўқув майдонида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг реактив артиллерия батареяси билан жанговар отиш бўйича тактик ўқувлари бўлиб ўтди. Бу...
Фарғонада ниқобли ҳарбийлар ўсмирни нега калтаклашяпти? (видео)

13.11.2019, 15:58

Интернет тармоғида ниқобли чегара қўшинлари аскарлари дейилаётган шахсларнинг маҳалла ҳудудида машиналарни текшираётгани ва бир ўсмирни калтаклагани видеоси тарқалди.Воқеа Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Водил қишлоғида яқин кунларда содир...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1