2014 йилда "Афросиёб" тезюрар поездида 180 минг йўловчи ташилди

ЖАМИЯТ 23.01.2015, 15:11
2014 йилда "Афросиёб" тезюрар поездида 180 минг йўловчи ташилди

“Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темирйўл компанияси томонидан 2014 йилда 19,95 миллион йўловчи ўз манзилига элтиб қўйилди. Бу кўрсаткич 2013 йилдагига нисбатан 7,8 фоиз кўп.

ДАТКнинг маҳаллий йўналишларга юк ташиш бўйича амалга оширган хизмати жорий йилда 65,9 миллион тоннага етди.

2014 йилда йўловчи айланмаси жами 3,765 миллиард пассажир-километрни ташкил этса, юк айланмаси эса 22,9 миллиард тонна-километрдан ошиб кетди.

Тошкент-Самарқанд йўналишида қатновчи “Афросиёб” тезюрар поезди томонидан эса ўтган йилда 180 минг нафар йўловчи манзилига етказиб қўйилди, дея хабар беради uz24.uz нашри “Туркистон-Пресс” агентлиги маълумотларига таяниб.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1