Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, уларни миллий валюта фойдасига доллардан воз кечишга чақирди. Бу ҳақида “РИА Новости“ хабар берди.
“Давлатимизга ишонган ва унга инвестиция киритганлар ҳамиша ютган ва ютишда давом этмоқда. Доллардан воз кечинг, келинг, турк лирасига ўтамиз, келинг, ўзлигимизни, мустақиллигимизни намойиш қиламиз”, деди Эрдўғон парламентдаги чиқиши чоғида. У ўз мурожаатида Туркия иқтисоди барқарорлашаётганини таъкидлаган.