АсосийJamiyat

Ўзбекистон маданият вазири: "Гавҳар Шарипова руҳан носоғлом эди"

'Ўзбекистон маданият вазири: "Гавҳар Шарипова руҳан носоғлом эди"'ning rasmi

 

Хабарингиз бор, 18 ноябрь куни Актриса Гавҳар Шарипова Қашқадарёдаги ЙТҲ да вафот этган эди. Унинг ўлими билан боғлиқ барча маълумотлар тегишли давлат органлари томонидан ўрганилиб, маълум қилинди. Айрим манбаларда акртисанинг руҳий холати сўнгги вақтларда ёмон эканлиги ва бунинг сабаблари ҳам кўрсатилган эди.

Актриса Гавҳар Шарипованинг руҳий касалликка чалинишига театр сабаб бўлмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев 27 ноябрь куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди.

Вазир маданият муассасалари, хусусан, театрларда яратилган шароитлар, ходимларнинг иш ҳақлари миқдорлари босқичма-босқич оширилаётгани ҳақида тўхталаётиб, актриса Гавҳар Шарипова ўлими атрофида тарқалган гап-сўзларга ҳам муносабат билдирди.

«Бугун ўқиб қолдим: “Мен ҳам Гавҳар Шариповадек ўлиб кетсам керак”, “У қийналди” ва бошқа-бошқа гаплар. Актриса Гавҳар Шарипованинг руҳий касалликка тушиб қолишига театр ёинки атроф-муҳит сабаб эмас. Мен буни очиқ айтаман. “Анақа бўлди, унақа бўлди”, деб ёзишибди... Кейинги вақтларда неча марта “Ўзбекконцерт”га ҳам борган, бизга ҳам келган, кечирасизлару — у руҳан носоғлом эди», — дея вазир Бахтиёр Сайфуллаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Дарё» мухбири.

 

Бошқа янгиликлар