Айтиш лозимки, ўтган йили ушбу вирус туфайли Серра-Леоне, Гвинея ва Либерия каби мамлакатларда юзлаб одамлар вафот этди. Касалланганлар сони ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботидаги маълумотларга кўра, айни кунгача Эбола безгагидан вафот этганлар сони 8 минг 594 кишига, касалликка чалинганларнинг умумий сони эса 21 минг 614 кишига етган.
Касаллик туфайли ўлим ҳолатлари асосан Ғарбий Африканинг 3 та давлати - Гвинея, Либерия ва Серра-Леонеда қайд этилган. Ушбу халқаро ташкилот томонидан 16 январь куни эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, Ғарбий Африкада безгакдан ўлганлар сони 126 кишига, вирусни юқтирганлар сони эса 241 кишига ошди.Эболага чалиниш ҳолатлари, шунингдек, Мали, Нигерия, Сенегал, Испания, Буюк Британия ва АҚШ да кузатилди. Бироқ Нигериядан ташқари ушбу мамлакатларда беморлар сони 10 кишидан ошмаган. Нигерияда 20 киши Эболага чалинган, 8 киши ҳаётдан кўз юмди.
Эслатиб ўтамиз, Келиб чиқиши Эбола вируси ҳавфли юқумли касалликдир. 25 дан 90 фоизгача ўлим билан якунланади. 2014 йилнинг март ойида тарқалган касаллик туфайли айни дамгача 4000 дан ошиқ киши вафот этган. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу эбола вирусини жаҳон аҳамиятига молик ҳавфли касаллик сифатида тан олган. Эбола вируси бавосил вирусини келтириб чиқаради. Дастлаб у 1975 йили Африкада пайдо бўлган. Вирус Эбола дарёси ёнида топилганлиги сабабли ҳам унга Эбола номи берилган.





