АсосийJamiyat

Қўқон шаҳри ҳокимлиги газ босими пасайиши муносабати билан фуқароларга мурожаат қилди

'Қўқон шаҳри ҳокимлиги газ босими пасайиши муносабати билан фуқароларга мурожаат қилди'ning rasmi

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида шаҳримизга табиий газ етказиб берадиган тақсимлаш станцияларида кириш босимининг пасайиши кузатилмоқда, деб хабар берди Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шуни инобатга олган ҳолда, вилоят газ идорасининг хабарномасига асосан шаҳарнинг айрим улгуржи табиий газ истеъмолчилари, шу жумладан метан қуйиш шохобчалари, вақтинчалик чора-тадбир сифатида, чекланган газ етказиб бериш тартибига ўтказилмоқда.  

Бунинг натижасида, шаҳар туғруқхонаси, Гўдаклар уйи, Меҳрибонлик уйи, 9 ва 5-махсус интернатлар,  2, 3, 5, 27, 48, 53, 54, 55, 56, 57-маҳаллаларга етказиб бериладиган газ босимини 2,8 атмосферадан 4 атмосферагача кўтаришнинг имкони бўлди.  

Айни пайтда шаҳарга кириб келадиган газ босимини кўтариш чоралари кўрилмоқда.  

Хабарда айтилишича, газ таъминоти чекланган хонадонлар эгаларига уйларини иситишда, хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда, алтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Бошқа янгиликлар