АсосийJamiyat

Сирдарёда коллеж битирувчиларига ер берилиб, меҳнат дафтарчаси очилмоқда

Сирдарё вилоятида деҳқон хўжалиги ташкил қилиш истагидаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 271 гектар ер ажратиб берилди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

“Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, 1 минг 167 нафар йигит-қизнинг ҳар бири 0,10 — 0,30 гектардан экин майдони эгаси бўлди. Улар, асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланишади. Уларга деҳқон хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйишларида ҳудуддаги фермерлар ҳам яқиндан кўмак беришмоқда.

Деҳқон хўжаликлари ташкил этган йигит-қизларга меҳнат дафтарчалари очилди. Айни чоғда улар ўзлари истаган банкда ҳисоб рақамига ҳам эга бўлишмоқда.

    Бошқа янгиликлар