1

Беэътиборлик туфайли келиб чиққан ёнғин бир инсонни ҳаётдан олиб кетди

ЖАМИЯТ 23.01.2015, 15:37
Беэътиборлик туфайли келиб чиққан ёнғин бир инсонни ҳаётдан олиб кетди

Ўтган ҳафта мобайнида республикамизда 185 та ёнғин ҳолати қайд этилди. Жумладан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи Т.Икрамованинг келини С.Икрамова пахта ёғини доғлаш учун газ плитасига қўйиб, бошқа уй юмушлари билан банд бўлганлиги оқибатида ҳам ёнғин содир бўлган. С.Икрамованинг ёдидан чиқиб кетган олов устидаги пахта ёғи қизиб кетиши натижасида алангаланиб, уйнинг 90 кв. метр майдони, том қисми ва жиҳозларининг ёниб зарарланишига олиб келган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги рамий сайти.

Шунга ўхшаш ҳолат Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи фуқаро А.Шомахмудов яшаш хонасидада ҳам юз берган. Электр иситиш печини ёқиқ ҳолда қолдирилиши оқибатида 1 кв. метр майдонда ёнган. А.Шомахмудов иситиш печини ёқиқ ҳолатда қолдириб ухлагани боис, у тутундан димиқиб қолган ва ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг жасади топилган.

ИИВ маълумотига кўра, турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда жами 8 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олишган, 1 нафар фуқаро эса вафот этган. Ёнғинлар оқибатида 1 млд. 95 млн. 659 минг сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 713 млн. 892 минг сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1