АсосийDunyo

Трамп кутилмаганда илк бор Афғонистонга ташриф буюрди. Нега?

'Трамп кутилмаганда илк бор Афғонистонга ташриф буюрди. Нега?'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди.

“BBC”га таяниб хабар берилишича, Трампнинг ушбу ташрифи мамлакатдаги америкалик ҳарбийларни “Шукроналик куни” билан табриклаш мақсадида амалга оширилган.

Дональд Трамп Афғонистонга амалга оширган мазкур илк ташрифи доирасида мамлакат президенти Ашраф Ғани билан учрашди.

Учрашувдан сўнг журналистларга берган интервьюсида АҚШ етакчиси толибонлар икки томонлама музокараларни тинчлик келишуви билан якунлашга интилаётганини таъкидлади.

Президент, шунингдек, ушбу келишув ўз натижасини беришини қайд этди. 

    Бошқа янгиликлар