Жанубий Флоридада 1978 йилда икки ўсмирнинг йўқолиши билан боғлиқ бўлган автомобиль топилди. Бу ҳақда ABC Newsга асосланиб, kun.uz хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, 1978 йил 7 октябрида 18 ёшли қиз ва унинг йигити рок-концертига кетиб, ортга қайтишмаган. Улар айнан шу Dodge Coronet русумидаги машинада бўлишган.
Ушбу машина сув оқувчи каналлардан биридан топилди. Автомобиль ичидан ўша бедарак кетган жуфтликка алоқадор ҳеч нарса чиқмаган.





