1

Сирдаёрдаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин юз берди

ЖАМИЯТ 29.11.2019, 12:19
Теглар: Ёнғин
Сирдаёрдаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин юз берди

2019 йилнинг 28 ноябрь куни соат 05:59 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Намуна” маҳалласи Бунёдкор кўчасида жойлашган “Якка тартибдаги тадбиркор Б.Жумабоев”га тегишли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 3 дақиқада етиб борган ва ёнғин соат 06:07да ўраб олиниб, соат 06:34да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан устахона биносининг 100 кв.метр майдони сақлаб қолинган ва қўшни биноларга аланга ўтиб кетиши олди олинган.

Ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин оқибатида устахонанинг ички қисми 30 кв.м майдонда ва ичида бўлган таъмирлашга олиб келинган 3 та енгил автомобиллар: фуқаро Ш.Ю.га тегишли “Лассети” русумли, фуқаро Х.М.га тегишли ВАЗ 21-011 русумли, ҳамда фуқаро О.Б.га тегишли ВАЗ 2106 русумли автомобиллари тўлиқ ёнган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Шарҳлар

Хоразмдаги қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди

22.04.2024, 13:54

Кеча 21 апрель куни соат тахминан 16:10да Тупроққалъа тумани «Муҳаббат» МФЙ ҳудудида жойлашган “Обод Попер” МЧЖга қарашли қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чикди....
Бухородаги қамишзорларда ёнғин содир бўлди, 100дан ортиқ қутқарув ходимлари жалб этилган

26.08.2022, 08:40

Бухоро вилоятидаги қамишзорларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги...
Наманганда қўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор

22.12.2021, 10:59

Бу ҳақда Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02-34да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига...
Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. 6 нафар фуқаро қутқариб қолинди, 1 киши ҳалок бўлди

11.10.2021, 12:16

Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.Қайд этилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1