АсосийDunyo

Канадада самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида ўзбек оилалари ҳалок бўлди

'Канадада самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида ўзбек оилалари ҳалок бўлди'ning rasmi

Канаданинг Онтарио провинциясида енгил самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида етти киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ҳозирда Канадада яшаётган ҳамюртимиз ўзининг телеграмдаги каналида хабар бермоқда.  

Асли ўзбекистонлик, АҚШнинг Техас штатида истиқомат қилувчи Отабек Облоқулов Онтарионинг Кингстон шаҳри атрофида Piper PA-32 самолётини бошқариб кетаётганида ҳалокатга учраган. Самолёт Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон ҳаракатланаётган бўлган.

Самолётда Облоқуловнинг турмуш ўртоғи ва 3, 11 ва 15 ёшли фарзандлари бўлган. Бундан ташқари бортда Канаданинг Торонто шаҳрида доимий истиқомат қилувчи, асли Ўзбекистондан бўлган Бобомурод Набиев ва унинг турмуш ўртоғи ҳам бўлган.

Самолёт Кингстон шаҳрининг шимоли-ғарбига, қуюқ ўрмонга қулаган. Фожеа натижасида самолётнинг барча йўловчилари ҳалок бўлган.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Қоидага кўра, бундай кичкина самолётларда «қора қути» бўлиши мажбурий бўлмаган. Канада метеорология хизмати тарқатган хабарга кўра, самолёт қулаган пайтда худудда кучли шамол эсган.

Суратда (чапдан ўнгга): Отабек Облоқулов ва Бобомурод Набиев

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар