2019 йилнинг 28 ноябрь куни соат 21:00 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Суғдиёна мавзесида истиқомат қилувчи фуқаро З.М. вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, фарзанди 2010 йилда туғилган А.Ж. уй ичида қамалиб қолганлиги тўғрисида хабар берди.
Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма қутқарув отряди воқеа жойига зудлик билан етиб борди. Шундан сўнг, қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадоннинг темир эшигини очиб кирди.
Ҳодисага аниқлик киритилганда, хонадон эгасининг эътиборсизлиги боис газ плитасидаги қозоннинг таги ўчирилмаган. Бунинг оқибатида тутун ҳосил бўлиб, уй ичида ётган болакай хушини йўқотган.
Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган хонадон ҳамда унинг ичида қолган бола омон қолди.
28.07.2022, 15:00
2022 йилнинг 28 июль куни соат 11:40лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган “ЗИЛ” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Ч. руль...12.07.2022, 10:23
Жорий йилнинг 11 июль куни соат 15:03 лар атрофида Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими 3 отряди ходимлари томонидан қўриқланаётган Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда номаълум сабабларга...28.06.2022, 12:14
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг “Боғбонлар” маҳалласида яшовчи келин ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар эълон қилинмоқда. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси маълумот тақдим этди. Аниқланишича, 2022...24.06.2022, 22:42
Тойлоқ туманида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 2022 йил 23 июнь куни соат 00:30ларда Самарқанд...