1

1 декабрдан электр таъминотидаги чекловлар кескин камаяди

ЖАМИЯТ 29.11.2019, 21:12
1 декабрдан электр таъминотидаги чекловлар кескин камаяди

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти расмий баёнот билан чиқди.

Ҳеч кимга сир эмас, куз фаслининг охирги кунларида об-ҳавонинг кескин совуши билан электр энергиясига бўлган эҳтиёж кескин ошди ва бу энерготизимда мувозанат, яъни тизим хавфсизлигини сақлаш учун мамлакатимизнинг турли ҳудудларида маълум даражада чекловлар ўрнатилишига олиб келди.

Ушбу ҳолат истеъмолчилар томонидан жиддий норозиликларга сабаб бўлгани, бу ҳақда медиа-маконда негатив маълумотлар тарқалгани барчага маълум. Электр энергия таъминотидаги чекловларга қандай омиллар сабаб бўлаётгани (газ таъминотидаги танқислик) ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинган бўлсада, мазкур масалага ижобий ечим топишни сўраган истеъмолчилар мурожаатлари ҳамон давом этмоқда. 

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти расмий баёнот эълон қилади ва у қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакатимиз аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Туркманистон Республикасининг «Туркманэнерго» давлат электр энергетика коорпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан маълум келишувга эришди.

2019 йил 1 декабрь санасидан республикаэлектр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайиши маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1