АсосийJamiyat

Муаммолар вақтида ҳал этилмагани учун такрорий мурожаатлар камаймаяпти — Сафоев

'Муаммолар вақтида ҳал этилмагани учун такрорий мурожаатлар камаймаяпти — Сафоев'ning rasmi

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мутасаддилари томонидан фуқароларнинг мурожаатларида билдирилган муаммолар ўз вақтида ҳал этилмаётгани оқибатида такрорий мурожаатлар сони камаймаяпти, ижтимоий тармоқларда норозилик билдирилаяпти. Бу ҳақда сенатор Содиқ Сафоев 24-ялпи мажлисда гапирди.

— Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Виртуал ва Халқ қабулхоналарига мурожаатлар сони мамлакат бўйича 825 мингтани ташкил қилдиБу кўрсаткич республика миқёсида  камайиб бораётган бир пайтда, Сурхондарё, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида унинг кўпайиши кузатилмоқда.

Фуқаролар томонидан шу йил 26 мингдан ортиқ такрорий мурожаат юборилган бўлиб, энг кўп ҳолатлар Андижон, Самарқанд, Жиззах вилоятларда қайд этилган", - дея таъкидлади сенатор.

Шунингдек, Содиқ Сафоев шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги каналлари фаолиятини йўлга қўйиш қониқарсиз аҳволда эканини айтди.

Бошқа янгиликлар