Эртага Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади

ЖАМИЯТ 30.11.2019, 21:45
Теглар: Тошкент, кўчалар
Эртага Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади

Эртага, 1 декабрь куни пойтахнинг айрим кўчалари ёпилади. Бу ҳақда darakchi.uz'га Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.

Унга кўра, 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ташаббуси билан Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб соғломлаштириш марафони ўтказилади.

Ушбу марафон 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ташкил қилинмоқда. 

Марафонда Қуролли Кучлар академияси шахсий таркиби, ҳарбий пенсионерлар ва бошқа ташкилот ҳамда вазирликлардан келган меҳмонлар иштирок этади.

 Ярим марафон муносабати билан Қуролли Кучлар Академияси – Кичик халқа йўли – Тараққиёт кўчаси – “Ашхобод сайилгоҳи” истироҳат боғи – Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси – Паркент кўчаси – Қуролли Кучлар академияси йўналишидаги кўчалар қисман ёпилади. 

Марафон соат соат 10:00 да Қуролли Кучлар академияси саф майдонидан старт олади. 

Унда иштирок этиш истагини билдирганларни ушбу саломатлик марафонига таклиф этилади.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1