АсосийJamiyat

Навоийда МЧЖ раҳбари 279,3 млн. сўмлик мажбурий тўловдан бўйин товлади

'Навоийда МЧЖ раҳбари 279,3 млн. сўмлик мажбурий тўловдан бўйин товлади'ning rasmi

Навоийда жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш ҳолати аниқланди. Бу ҳада Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.B.S.” МЧЖ раҳбари М.Б. 2018 йилда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари учун келиб тушган 5,4 млрд. сўм пул маблағларидан 1,4 млрд. сўмини “нақдлаштириш” фаолияти билан шуғулланган субъектларга гўёки бажарилган қурилиш ишлари учун кўчириб бериб, солиқ ҳисоботида бажарилган ишлар ҳажмини кўрсатмасдан, бюджетга тўланиши лозим бўлган 279,3 млн. сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “T.B.S” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар