АсосийJamiyat

Бош прокуратура Қибрайда заҳарланганлар юзасидан баёнот берди

'Бош прокуратура Қибрайда заҳарланганлар юзасидан баёнот берди'ning rasmi

Хабарингиз бор, интернет  тармоғида 1 декабрь куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани, жабрланганларнинг 11 нафари болалар эканлиги ҳақидаги хабар тарқатилди. Бу бўйича Тергов департаментининг ҳам расмий маълумоти тақдим этилди.

Шундан сўнг «Ҳудудгазтаъминот» АЖ расмий муносабат билдириб, содир бўлган кўнгилсиз воқеа ис гази сабабли юзага келмагани маълум қилган эди.

Айни пайтда Бош прокуратура Қибрай туманидаги ис газидан заҳарланиш ҳолати юзасидан баёнот берди.  

Унга кўра, 2019 йил 01 декабрь куни Қибрай тумани тез тиббий ёрдам хизматига Алишеробод МФЙ, Эрта тонг кўчаси, 16-уйда яшовчи фуқаро Ғ.Бердиевнинг оиласи ис газидан захарланганлигини ҳақида хабар келиб тушган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг маълумотномасига кўра, Ғ.Бердиевнинг 7 нафар оила аъзоларида “ис газидан ўткир заҳарланишнинг енгил даражаси” ташхиси ва қонларидан  9-14 фоиз даражада ис гази миқдори аниқланиб, уларга токсикология бўлими томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.  

Шунингдек, фуқаро Ғ.Бердиевнинг қолган 9 нафар оила аъзоларининг қонидан 6-8 фоиз даражада ис гази миқдори аниқланган бўлса-да, ўткир захарланиш ташхиси қўйилмаган.  

Барча беморларга тегишли тез-тиббий ёрдам кўрсатилган ва яшаш манзилига амбулатор даволаниш учун қайтарилган.  

Мазкур ҳолат бўйича Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар