АсосийJamiyat

Марғилон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари уйининг ертўласида осилган ҳолда топилди

'Марғилон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари уйининг ертўласида осилган ҳолда топилди'ning rasmi

Фарғона вилоятида собиқ амалдор ўзини ўзи осиб ўлдирди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмидан 2019 йил 30 ноябрь куни соат 11-00 ларда келиб тушган хабарга кўра, Фарғона шаҳар, Ифтихор м.ф.й., Мустақиллик кўчаси, 174-хонадонда яшаган, 1984 йилда туғилган Т.Э. яшаш хонадони ертўласида кабелдан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи осибвафот этган.

Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Маълумот учун: Т.Э. 20.08.2018 йилда Марғилон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 1-ўринбосари лавозимига тайинланиб, 02.04.2019 йилда  ўз хохшига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

    Бошқа янгиликлар