АсосийJamiyat

Андижонда ёнғинни ўчириш вақтида иккита жасад топилди

'Андижонда ёнғинни ўчириш вақтида иккита жасад топилди'ning rasmi

Сал аввал, кеча  3 декабрь куни 06 дан 20 дақиқа ўтганда Андижон шаҳри Саноат МФЙ Темир йўл кўчаси 120-уйда ёнғин бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди.

Унга кўра,  воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 4 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04 дан 26 дақиқа ўтганда бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 1,5 кв.метр майдонда пол қисми ёнган.

Ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида, уй эгаси 1965 й.т. фуқаро Ш.Т. ва унинг аёл таниши 1982 й.т. фуқаро В.С.нинг тутундан димиққан ҳолда жасадлари топилган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби қўлбола электр иситиш мосламасидан фойдаланиш. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

 

Бошқа янгиликлар