2019 йил 21 ноябрь куни тахминан соат 01:10 ларда, 26 ёшли Н.М., 25 ёшли И.Х. ва 23 ёшли Н.И.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, юзларини тиббиёт ниқоби билан беркитган ҳолда, Чилонзор тумани 18 мавзедаги МЧЖга қарашли дорихонага кириб, сотувчи 28 ёшли Х.М.нинг юзига уриб, сумка ичидаги 16.500.000 сўм ва кассадаги 1.500.000 сўм пулларни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида И.Х. жиноий шериклари билан бирга ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида И.Х., Н.М. ва Н.И. ларга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.