АсосийJamiyat

Булоқбошида 5 мингта хонадон табиий газ билан таъминланди

'Булоқбошида  5 мингта хонадон табиий газ билан таъминланди'ning rasmi

2019 йил 4 декабрь куни Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Учтепа қишлоғида жойлашган “Учтепа нефт ва газ кони”нинг 12-сонли газ қудуғи ишга қўшилди ва саноат миқёсида газ олинди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Хабарга кўра, мазкур қудуқдан газ қазиб олиш ҳажми кунлик 50-60 минг/м3 ташкил этади.

Айни пайтда ушбу газ қудуғининг ишга туширилиши бўйича газ қувурларини ётқизиш ишлари якунланди.

Бунинг натижасида Андижон вилояти Булоқбоши туманининг яна қўшимча 5 мингта хонадони табиий газ билан таъминланади.

Маълумки, ўтган икки йил давомида "Андижоннефть" АЖ томонидан “Учтепа нефт ва газ кони”ни ўзлаштириш ва ишга тушириш учун жами 9 та нефт ва газ қудуқлари бурғуланди. Мазкур бурғулаш ишлари натижасида  қудуқлардан табиий газ олиниб, Булоқбоши туманининг 20 мингдан ортиқ аҳолиси газ билан таъминланишига эришилган. 


 

    Бошқа янгиликлар