1

Фижида қизамиқ хавфи туфайли спорт мусобақалари кейинга қолдирилди

ДУНЁ 05.12.2019, 15:55
Фижида қизамиқ хавфи туфайли спорт мусобақалари кейинга қолдирилди

Фижи ўзининг спорт федерацияларидан барча мусобақаларни январгача тўхтатиб туришни сўради. Бунга сабаб қўшни мамлакат Самоада ўнлаб одамларнинг ўлимига олиб келган қизамиқ эпидемияси тарқалганидир. Табиийки, бу ҳолат Фижида ҳам авж олиши мумкин, де хабар бермоқда Таржимон.уз.

Дунё бўйлаб тарқалаётган ва жуда юқумли бўлган қизамиқ касаллиги Самоада ҳозиргача 53 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Фижида эса 15 кишида бу касаллик аниқланган, аммо уларнинг ҳеч қайси бири вафот этмаган. Ҳукумат аҳолини касаллик тарқаган ҳудудлардан қочиш ва оммавий тадбирларни бекор қилиш ҳақида огоҳлантирмоқда. «Ҳозир одамларни спорт тадбирларига тўплаш тўғри эмас ва биз бундай қилмаслигимиз керак»,  дейди “Fiji National” раиси Питер Мазей.

Фижи футбол,  пляж волейболи ва нетбол федерациялари аллақачон мусобақаларни тўхтатган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7-ноябр куни эпидемия бошлангани эълон қилинганидан бери 100 мингга яқин одам эмланганлигини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1