1

Эртадан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозлар расман тикланади

ЖАМИЯТ 08.12.2019, 22:28
Теглар: Ўзбекистон, ​Эрон, парвоз
Эртадан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозлар расман тикланади

9 декабрь куни Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Дастлабки босқичда Эрон авиакомпанияси мазкур йўналишда парвозларни ҳафтасига бир марта бажаради. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига икки мартага етказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Эрон Ислом Республикаси авиация маъмуриятининг “Zagros Airlines” авиакомпаниясини мунтазам парвозларни бажарувчи авиакорхона сифатида тайинлаш тўғрисидаги хабарномасига, шунингдек, 2001 йил 17 августдаги Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама битим доирасида тақдим этилган зарур ҳужжатларга мувофиқ, “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эрон авиакомпаниясига эксплуатация рухсатномаси берилган.

Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беради.

Шарҳлар

Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Эрондаги масжидда Тожикистон фуқароси отишма уюштирди: қурбон ва жароҳатланганлар бор (видео)

15.08.2023, 12:39

Эрондаги масжидда номаълум шахс ўт очиб, 1 кишини ўлдирди, 8 кишини яралади. Бу ҳақда "centralasia" хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, Эрон ҳукумати Шероз шаҳридаги Шоҳ Черах масжидида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1