АсосийDunyo

Калифорниядаги мебель дўконидан марихуанна плантацияси топилди

Полиция ходимлари Калифорния штати Сан-Диего шаҳрида жойлашган мебель дўконидан марихуанна етиштиришга мўлжалланган плантацияни топишди, дея хабар қилади The Huffington Post.

Ҳуқуқ-тартибор органи вакилларининг таъкидлашича, Furniture & More номи билан фаолият юритувчи ушбу дўконда тахминан 2 миллион долларга тенг қийматдаги гиёҳванд модда етиштирилмоқда. Маҳаллий шерифнинг маълумотига кўра, дўкон мебель маҳсулотларини сотишга мўлжаланган, бироқ бирорта ҳам мебель сотмаган.

Гиёҳванд моддаларни ноқонуний етиштирганликда шубҳа остига олинган 39 ёшли Фук Нгуен қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар