АсосийJamiyat

Қурувчиларнинг айби билан юнусободликлар иссиқлик таъминотисиз қолди

'Қурувчиларнинг айби билан юнусободликлар иссиқлик таъминотисиз қолди'ning rasmi

Бугун, 9 декабрь куни соат 19:20да Юнусобод тумани, 13 мавзе, 47-уй ёнида қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда қурувчи ташкилотнинг эҳтиёткорсизлиги оқибатида  150 диаметр кенгликдаги  иссиқлик  қувурига шикаст етказилган.

Натижада Юнусобод туманидаги 13 мавзеда жойлашган 13 та кўп қаватли (18, 20, 41, 43, 47, 48,  49, 50, 51, 52, 55, 65, 66,) уйларда иссиқлик  энергияси таъминотида узилиш кузатилди.

Ҳозирда мазкур тизимдаги аварияни бартараф этиш ишлари ташкил этилган ва қурилиш ишларини олиб бораётган пудратчи ташкилотга белгиланган меъёрларга амал қилмаганлиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабарда айтилишича бугун соат 00:00да мазкур кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти тўлиқ ишга туширилади.

 

    Бошқа янгиликлар