1

​​ Қаршида бузилган уй- жойлар учун компенсация пуллари тўлаб берилмоқда

ЖАМИЯТ 10.12.2019, 08:51
Теглар: Қарши, компенсация, уй- жой
​​ Қаршида бузилган уй- жойлар учун компенсация пуллари тўлаб берилмоқда

Қарши шаҳрида бино-иншооти бузилиб, ер участкаси олиб қўйилган ва компенсация пули тўланмай қолган жисмоний ва юридик шахслар олдидаги қарздорлик яқин вақтдан бошлаб давлат бюджетидан тўлаб берилмоқда. Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди

Хусусан, ҳозирга қадар 20 дан ортиқ бузилган нотурар жой учун тадбиркорларга 1 миллиард 654 миллион сўм миқдоридаги, 6 та турар жой учун аҳолига 396 миллион сўм атрофидаги компенсация пуллари тўлаб берилди. 

Мисол учун, Қарши шаҳрида яшовчи М.Раҳимовага тегишли уй-жой 2016 йилда бузиб олинган ва моддий зарарни қоплаш жараёни турли сабабларга кўра кечиккан. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро ҳисобига тегишли компенсация пули ўтказиб берилди. 

Шунингдек, “Саноат озиқ-овқат ва қурилиш материаллари таъминоти” корхонасига қарашли бўлган, анча илгари давлат ва жамият эҳтиёжи учун олиб қўйилган нотурар бино-иншоот 1 миллиард сўмдан кўпроққа баҳоланган. Аниқ молиялаш манбаси йўқлиги сабабли  шу пайтгача мулк эгаси компенсация пулини ололмаган. Мазкур зарар миқдорининг қарийб ярми тадбиркорга қоплаб берилди. 

Ҳали бу борада ишлар давом эттирилмоқда. 

Шарҳлар

Қаршида бир оиланинг 3 нафар боласи ис газидан заҳарланиб, улардан бири вафот этди

13.12.2022, 10:49

Қашқадарё вилоятида яна ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, 11.12.2022 йил 11 декабрь куни соат 10:20...
Қарши аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

12.12.2022, 09:51

Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...
Қаршида ўтказилаётган ҳудудий саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз”га қарашли корхоналар алоҳида стенд билан иштирок этмоқда

07.10.2022, 10:15

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган “Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий...
Қаршида "Nexia-3” 20 ёшли қизни уриб кетди (видео)

29.08.2022, 13:40

Қарши шаҳрида машина пиёдани уриб кетди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди. Маълум қилинишича, 2022 йил 19 август куни соат тахминан 16:30 ларда фуқаро...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1