1

Ўзбекистон давлат консерваториясига янги ректор тайинланди

ЖАМИЯТ 28.01.2015, 16:48
Ўзбекистон давлат консерваториясига янги ректор тайинланди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бахтиёр Якубов Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «12news.uz».

Бунгача Якубов 2002 йилдан Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри директори лавозимида ишлаган. У 1972 йилда Тошкент давлат университети роман-герман факультетини, 1977 йилда Тошкент давлат консерваториясини вокал синфи бўйича тамомлаган. 1977—1990 йилларда Самарқанд опера ва балет театрида опера яккахонидан театр директори лавозимларигача ишлаган. 1990—2002 йилларда эса Маданият ишлари вазирлиги аппаратида фаолият юритган.

1999 йилда «Шуҳрат» медали, 2014 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган. 2009 йилда унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1