АсосийJamiyat

Пиротехника воситалари билан боғлиқ 14 та жиноят иши қўзғатилди

'Пиротехника воситалари билан боғлиқ 14 та жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги  Департамент органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш каби ҳолатлар бўйича 14 та жиноят иши қўзғатилди.

Таҳлилларга кўра, пиротехника буюмларининг ноқонуний муомалага киритиш ҳолатлари асосан, “Янги йил байрами” арафасида содир этилмоқда. Ушбу жиноят ишлари бўйича гумонланувчилардан жами 359,7 млн. сўмлик 281,2 минг дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Аксарият пиротехника буюмлари Хитой давлатида ишлаб чиқарилганлиги сабабли, Ўзбекистонга қўшни ҳудудлар Тожикистон ва Қирғизистон давлатларидан айланма йўллар орқали, ноқонуний равишда кириб келмоқда. 

Хусусан, Департамент органлари томонидан аниқланган ушбу жиноят ишларини ҳудудлар кесимида таҳлил қилиб чиқилганда:

- Андижон ва Тошкент вилоятларида 1 тадан;

- Тошкент шаҳрида 4 та;

- Фарғона вилоятида 8 та ҳолатлар қайд этилган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) Жиноят кодексининг 2501-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

“Ҳурматли фуқаролар, “Янги йил байрами” арафасида ўзингизни ёки яқинларингизнинг соғлиғини хавф-хатарга қўйиб, пиротехника буюмларини харид қилмаслигингизни, ёхуд ноқонуний даромад орттириш мақсадида уларни муомалага киритаётган шахслардан сақланишингизни сўраб қоламиз”, — дея огоҳлантирмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар