АсосийJamiyat

Tashkent City’да пишлоқ ва пицца фестивали бўлиб ўтади

'Tashkent City’да пишлоқ ва пицца фестивали бўлиб ўтади'ning rasmi

12, 13 ва  14 декабрь кунлари Tashkent City боғида пишлоқ ва пицца фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Кўп сонли ишлаб чиқарувчилар пишлоқсеварлар учун ўз маҳсулотини, пиццанинг турли хилларини тақдим қиладилар. 14 декабрь куни эса келувчилар улкан ўлчамдаги пиццани татиб кўриш имкониятига эга бўладилар.

Фестивал давомида боғ меҳмонлари пойтахтнинг энг яхшимусиқачиларининг чиқишларидан, болалар мусиқий жамоалари ва ҚВЗ жамоаларининг томошаларидан баҳраманд бўлишлари мумкин. 

Тадбир доирасида “кимёвий шоу”, турли танловлар ва кўнгилочар акциялар ҳам ўтказилади, арча олдида аниматорлар болаларга қувонч улашади. 

    Бошқа янгиликлар