Андижон шаҳрида фолият олиб бораётган гўзаллик салонларининг бирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га МИБ хабар берди.
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар давомида, гўзаллик салони электр энергиясидан фойдаланиш учун туман электр тармоқлари корхонаси билан шартнома расмийлаштирмасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб олганлиги маълум бўлган.
Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, таъминотчи корхона манфаатларига 1 млн 232 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан етказилган 1 млн 232 минг сўм зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли Жиноят процессуал кодексининг 84- моддаси 1-қисми 8-банди билан жавобгарликдан озод этилди.