Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.
Шу муносабат билан уни табриклаш учун тўпланган яқинлари даврасида айёми билан қутлашди.
Ижтимоий тармоқларда хонандага BMW X7 автомобили совға қилинаётган жараён акс этган видео тарқалди. Видеода хонандага кутилмаган совға инъом этилганини гувоҳи бўлиш мумкин.
Совға ким томонидан тақдим этилганлиги маълум қилинмаган.
"Даракчи" таҳририяти номидан хонандани муборакбод этамиз!