Нукус ва Хўжайлида 300дан ортиқ бўш иш ўрни таклиф этилди

ЖАМИЯТ 29.01.2015, 15:43
Нукус ва Хўжайлида 300дан ортиқ бўш иш ўрни таклиф этилди

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилаётган доимий эътибор юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилмоқда, дея хабар қилади ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ўтказилган навбатдаги меҳнат ярмаркасида Нукус шаҳри ҳамда Хўжайли туманидаги 108 корхона ва ташкилотнинг уч юздан зиёд бўш иш ўрни таклиф этилди.
– Ярмаркада асосан хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежини битираётган ёшлар учун иш ўрни таклиф этилганидан хурсандман, – дейди Жамила Кўкленова. – Бугунги тадбирда Тахиатош шаҳридаги 10-мактабгача таълим муассасасига ишга йўлланма олдим.
Меҳнат ярмаркасида ишга жойлашиш учун йўлланма берилган фуқароларнинг 30 дан ортиғи касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир.
Тадбир доирасида иштирокчиларга мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1