АсосийJamiyat

Тошкентда “сеҳргар”га нисбатан жиноий иш қўзғатилди

'Тошкентда “сеҳргар”га нисбатан жиноий иш қўзғатилди'ning rasmi

Ёлғон ишлатиб тилла ва пулларни олган "сеҳргарга" нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Келтирилишича, Миробод тумани ИИО ФМБга 28 ёшли Зилола А. мурожаат қилган. У ўз аризасида унга бир йигитни "иситиб" беришни ваъда қилган 20 ёшли Валентина С.га нисбатан чора кўришни сўради. Валентина С. ўз "хизматлари" учун Зилоладан 450.000 сўм ва умумий қиймати 32.890.000 сўм бўлган тилла тақинчоқлар олган. Аммо "сеҳргар" ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. 

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз фирибгарлик қурбони бўлган бўлсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг”, — дея огоҳлантирмоқда ИИББ

Бошқа янгиликлар