Фарғоналик Фурқатжоннинг сирли ўлими юзасидан қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 13.12.2019, 16:13
Теглар: Фарғона, Фурқат
Фарғоналик Фурқатжоннинг сирли ўлими юзасидан қўшимча маълумот берилди

Хабарингиз бор Фейсбук ижтимоий тармоғида Баҳодирхон Элибоев ўз саҳифаси орқали Зоҳида опанинг фарзанди Абдуназаров Фурқатжон сирли тарзда ўлгани ҳақида хабар берганди. Шундан сўнг ҳолат юзасидан ИИВ расмий маълумот берди.

Айни пайтда мазкур “Қўқондаги сирли ўлим қотиллари кимлар? Фурқатжонни ким ўлдирган? Онаизор адолат изламоқда!” номли мақолага Фарғона вилояти ИИБ Раддия бермоқда.

“Фарғона вилояти ИИБ Аҳборот хизмати сизнинг мазкур мақолангизда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади. 

Сиз “Facebook”даги саҳифангиз орқали 15 сентябрь куни Фурқатжон Абдуназаровни кимдир уйига ташлаб кетганлигини,  унга 40 та анаприлин таблеткасини ичирганлигини бунинг оқибатида 16 сентябрга ўтар кечаси вафот этганлигини келтириб,  ҳуқуқ тартибот органларининг ҳолат юзасидан ўрганиш тугул, уларга ёзилган аризаларни қабул қилмай келаётганини урғулагансиз.   

Ҳақиқий ҳолатдан беҳабар тайёрланган ушбу мақолангизнинг асоссиз эканлигини қуйидаги маълумотлар тасдиқлайди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида марҳум Абдуназаров жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат тахминан 23:50 да яшаш хонадонига маст ҳолатда ўртоғи Турсунов томонидан олиб келинган. 16 сентябрь, тонги соат 06:00 лар чамасида соғлиги ёмонлашиб, яшаш хонадонида вафот этган.

Қўқон туманлараро суд-тиббий экспертизасининг 9 октябрдаги   хулосасига кўра марҳум Абдуназаровни танасида бирор бир тан жароҳат аниқланмаган.Марҳумнинг  ўлими тромбоз касаллиги: ўпка артериасини қон томирларини тромбоэмболияси оқибатида ўткир нафас ва юрак қон томири етишмовчилиги натижасида юзага келганлиги исботланган. Шунингдек, мурдадан олинган қон наъмунасида ҳеч қандай дори воситаларининг аломатлари  топилмаган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан юқоридаги ҳолатлар марҳумнинг оила аъзоларига тушунтирилган” дейилади расмий хабарда.

Шарҳлар

Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Фарғонада 4 нафар эркак бир аёлни уриб, жинсий тажовуз қилгани аниқланди(видео)

16.07.2023, 21:49

Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...
Фарғонада эркак хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

29.04.2023, 11:56

Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1