"Uzcard" янги маҳсулот — болалар ва ўсмирлар учун "Uzcard kids" пластик карталарини ишга туширмоқда.
Ушбу маҳсулот болаларга нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш, ота-оналарга эса ўз фарзандларининг харажатларини онлайн режимда назорат қилиш имконини беради.
Шунингдек, "чўнтак пуллари"нинг бундай шакли болани пулларини йўқотиб қўйиш ёки ўғирлатиш хавфидан эҳтиёт қилади ва ота-оналарга кутилмаган ҳолатларда маблағларни ўз пластик карталарига ўтказиш имконини беради.
Янги "Uzcard kids" маҳсулоти билан болани ҳозирданоқ ўз сарф-харажатларини бошқаришга ўргатиш мумкин. "Uzcard Kids"нинг биринчи эмитент-банки АТБ "Капиталбанк" бўлди.
Кейинчалик эмитент банклар сони кўпайиб бориши маълум қилинган.






