Қашқадарёлик 17 ёшли бола оилавий шароити оғирлиги боис, фуқаролик паспортини ўз вақтида ололмаган. Ва вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ва ИИБ бошлиғидан кўмак сўради, - дея хабар беради “Қашқадарё зиёкори” мухбири.
Айтилишича, 17 ёшли бола Президентнинг Қашқадарё вилоятидаги Ҳалқ қабулхонасида вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сотволдиев ва вилоят сектор раҳбарлари иштирокидаги сайёр қабулда бўлиб, аҳволи оғирлиги боис масъуллардан кўмак сўрайди.
Маҳмадумаров Улуғбек Маҳмадали ўғлининг шахсига оид ҳужжатлари ўрганиб чиқилганда, унинг отаси Тожикистон Республикаси фуқароси эканлиги, ҳозирги кунда Тожикистон Республикаси “Вахш” туманида яшаши, онаси Мингбаева Маҳбуба Абдукадировнага эса фуқаролиги йўқ шахс гувоҳномаси расмийлаштириб берилганлиги, у онаси билан Қарши туманининг Отчопар қишлоғида яшаб келаётганлиги аниқланган.
17 ёшли ўсмир мурожаати вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Шуҳрат Сотволдиев томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳомийлик ёрдамида Маҳмадумаров Улуғбек Маҳмадали ўғлига шахсини тасдиқловчи хужжат расмийлаштириб, паспорт билан бирга бадиий китоб совға қилинди.






