АсосийDunyo

17 киши яшайдиган шаҳар: 2 та кўча, 13 та уй

“Гиннесс рекордлари китоби”га кирган ва дунёнинг энг кичик шаҳри деб тан олинган Хумда бор-йўғи 17 киши доимий истиқомат қилади. Хум шаҳар қалъаси Хорватияда, баландлиги 349 м бўлган тепаликда жойлашган.

Хорватиядаги бу шаҳарча ХI асрда барпо этилган бўлиб, у иккита кўчадан таркиб топган. иккинчи жаҳон уруши пайтида бу ерда 450 киши яшаган. Ҳозирги аҳоли Хумдаги 13 уйда яшайди.

Минг йил ичида Хум бир неча бор ёниб, қайта тикланган. Бироқ шунга қарамай, шаҳарнинг умумий кўриниши ўзгармаган.

Замонавий инфратузилмалардан шаҳарчада ҳафтасига икки марта ишлайдиган дўкон, қабристон, “Томислав” меҳмонхонаси, Humska Konoba ресторани мавжуд. Хумда дам олувчилар сони июнь ойида кўпаяди. Шаҳарда такси хизмати йўқ, аммо кунига уч марта шаҳар автобуси қатнови амалга оширилади.

 

    Бошқа янгиликлар