АсосийDunyo

Россиядаги парранда заводида ишлаётган ўзбекистонликлар иш ташлаш эълон қилди

'Россиядаги парранда заводида ишлаётган ўзбекистонликлар иш ташлаш эълон қилди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими 2019 йил 11 декабрь куни Ярослав вилояти Рибинск туманида жойлашган “Ярославский бройлер” АЖда ишлайдиган 75 нафар Ўзбекистон фуқаролари иш берувчи билан ўрталарида келиб чиққан можаро сабаб мазкур корхонадан чиқиб кетгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда тақда ТИВ маълум қилди.

Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олди. Икки томондан олинган маълумотга кўра низо бартараф этилган ҳамда барча ишчилар ўз вазифаларига қайтган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липетск вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

Бошқа янгиликлар