Кейинги йилдан бошлаб мактабларда янги фан ўқитилади

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 09:14
Теглар: Мактаб, фан
Кейинги йилдан бошлаб мактабларда янги фан ўқитилади

 Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат лойиҳасига қўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари” ва “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда ягона “Тарбия” фани 1-9-синфларда 2020-2021 ўқув йилидан, 10-11-синфларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
икки ой муддатда “Тарбия” фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ва ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлайди;
2020-2021 ўқув йили учун умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-9-синфлари учун, 2021-2022 ўқув йили учун 10-11-синфларига мўлжалланган “Тарбия” фани дарсликлари, мультимедиа иловалари ва ўқув-методик мажмуаларга буюртмаларни шакллантиради;
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб “Тарбия” фани жорий этилиши муносабати билан фойдаланиш муддати тугамаган дарсликлар учун амалга оширилган харажатларнинг қопланишини инобатга олган ҳолда, дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорларини қайта кўриб чиқади.

Шарҳлар

Наманганда мактаб директори ўқитувчиларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, тозалаш ишларига мажбурлади

02.08.2022, 12:01

Ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчи мардикорми?” номли тарқалган хабар юзасидан Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси  ўрганиш ўтказди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги...
Хитойда кучли қор бўронлари кузатилди. Мактаб ва боғчалар вақтинча ёпилди

27.11.2021, 00:44

Хитойнинг шимоли-шарқидаги провинцияда кучли қор бўронлари содир бўлди. Бу ҳақда the watchers хабар берди. Қайд этилишича, қор бўронлари Хэйлунцзян ва Цзилинь провинцияларида кузатилган. Об-ҳавонинг кескин ўзгариб кетиши оқибатида Харбин,...
Мактаб қабулидаги янги тизим хатоларини тўғирлай оладими?

03.09.2021, 15:24

Коррупция – мудҳиш иллат, айниқса у таълим тизимини ўз чангалига олса, икки карра фалокат. Яқин-яқингача коллеж-у университетлар у ёқда турсин, боғча-мактабга кириш ҳам “қистир-қистир”ларсиз битмас...
1-синфга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди

05.07.2021, 18:35

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга ўқувчиларни онлайн қабул қилиш тизими – my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва ариза юбориш жараёни 5 июлдан 20...
Об-ҳаво: Тошкент
+9.97°
Валюта курси
11408.02
USD 16.79
12236.24
EUR -163.11
148.94
RUB 0.04
1