Тошкентда қурилаётган бинонинг 3-қаватида ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 10:46
Теглар: Ёнғин, бино
Тошкентда қурилаётган бинонинг 3-қаватида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрида содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.

2019 йил 14 декабрь куни соат 16:23да, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси 314а-уйда янги қурилаётган маъмурий бинонинг 3-қаватида картон қутиларида ёритиш чироқлари 10 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:28да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:42да бартараф этилган.

Ёнғин сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

  Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек, фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Шарҳлар

Бухородаги қамишзорларда ёнғин содир бўлди, 100дан ортиқ қутқарув ходимлари жалб этилган

26.08.2022, 08:40

Бухоро вилоятидаги қамишзорларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги...
Наманганда қўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор

22.12.2021, 10:59

Бу ҳақда Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02-34да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига...
Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. 6 нафар фуқаро қутқариб қолинди, 1 киши ҳалок бўлди

11.10.2021, 12:16

Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.Қайд этилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида...
Самарқанддаги боғчада ёнғин содир бўлди, болалар эвакуация қилинган

04.10.2021, 16:00

Бугун, 4 октябр куни соат 14:36 да Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1