1

ТЕЗКОР: Андижон газ қуйиш шаҳобчасида автомобиль портлади

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 14:49
ТЕЗКОР: Андижон газ қуйиш шаҳобчасида автомобиль портлади

2019 йил 16 декабрь куни соат тахминан 12:00 да Андижон вилояти Андижон тумани Жаҳонобод МФЙ ҳудудида жойлашган Шодлик ишонч сервиз МЧЖга тегишли газ қуйиш шаҳобчасида “Nexia-2” русумли автомашинанинг газ балонида портлаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Х.К тан жароҳати олган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлаш сабаблари аниқланмоқда.

Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.



 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1